Закот садақа ва эҳсонларни маҳалла эҳтиёжларига ишлатса бўладими масалан (қозон ўчоқ , кўча камера ) ва бошқа эҳтиёжлар учун. жавоб учун олдиндан раҳмат
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимиз бўйича, закот, фитр ва бошқа вожиб садақаларни маҳалланинг қозон-ўчоқ, кузатув камераси каби нарсаларига ишлатиб бўлмайди. Чунки закот, фитр ва бошқа вожиб садақалар дуруст бўлиши учун уларни фақир-мискинларга мулк қилиб топшириш лозимдир. Бироқ, ихтиёрий эҳсонлар ва бошқа нафл садақаларни бундай умумий манфаатли ишларга сарфлаш мумкин ва бу савобли амалдир.