ЗАКОТ

ID: 3357

16.10.2025

85

Савол:

Мени 20.000.000 карзим бор, лекин дўконимда 20.000.000 лик айлантираётган молим бор Шунда шу айлантираётгани 20.000.000 дан закот беравераманми

Жавоб:

Ҳанафий мазҳабига кўра, закот ҳисобланаётганда мол-мулкдан қарз миқдори айрилади. Бироқ, бугунги кундаги тижорат ва молиявий муносабатлардан келиб чиқиб, уламолар бу қоидага аниқлик киритганлар. Унга кўра, закот бериладиган мол-мулкдан фақатгина кейинги бир йил ичида тўланиши шарт бўлган қарзлар чегириб ташланади. Узоқ муддатли қарзларнинг эса фақатгина йиллик тўлови ҳисобга олинади. Шу сабабли, агар 20.000.000 сўмлик қарзингизнинг ҳаммасини бир йилда тўлаш мажбуриятингиз бўлмаса, уни тижорат молингиздан тўлиқ айирмайсиз. Сиз дўкондаги мол (20.000.000 сўм) ва бошқа закотга тортиладиган мулкингиздан бир йиллик қарз миқдорини чегириб, қолган сумма нисобга етса, унинг қирқдан биридан закот берасиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар