Закот кимларга берилади ва кимларга берилмайди?
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Закот кимга берилиши ҳақида Қуръони каримда шундай дейилади:
إِنَّمَا الصَّدَقَاتُ لِلْفُقَرَاءِ وَالْمَسَاكِينِ وَالْعَامِلِينَ عَلَيْهَا وَالْمُؤَلَّفَةِ قُلُوبُهُمْ وَفِي الرِّقَابِ وَالْغَارِمِينَ وَفِي سَبِيلِ اللَّهِ وَاِبْنِ السَّبِيلِ فَرِيضَةً مِنَ اللَّهِ وَاللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ
яъни: “Албатта, садақаларни фақат фақирлар, мискинлар, унда (садақа ишида) ишловчилар, диллари ошна қилинувчи (кофир)лар, (пул тўлаб озод этилувчи) қуллар, қарздорларга ва Аллоҳ йўлида ҳамда йўловчига (мусофирга бериш) Аллоҳ (томони)дан фарз (етилди). Аллоҳ илмли ва ҳикматли зотдир” (Тавба сураси, 60-оят).
Демак, закот бериладиган 8 та тоифа инсонлар бор:
Йуқорида санаб ўтилганлардан “диллари Исломга ошно қилинувчилар” ҳазрати Умар даврида закот бериладиганлар қаторидан чиқарилган. Қулдорлик тугатилгани сабабли “мукотаб қуллар” бугунги кунда мавжуд эмас.
Закот беришни, ҳақли бўлишса, ака-ука, опа-сингил ва уларнинг фарзандлари, амаки-амма ва уларнинг фарзандлари, тоға-хола ва уларнинг фарзандларидан бошлаш афзалдир.
Кимларга закот берилмайди:
Шариатимизга кўра қуйидагиларга закот берилмайди:
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.