ЗАКОТНИ МАЪРАКА УЧУН ИШЛАТСА БЎЛАДИМИ?

ID: 787

04.04.2025

6

Савол:

Дадамнинг моли нисобга етган. Яқинда дадамнинг тоғаси вафот этди. Унинг ҳам моли нисобга етган эди. Лекин вояга етмаган тўрт нафар фарзанди бор. Дадам закот пулини тоғасининг маракасига ишлатса бўладими?

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Закотни дафн маросими ёки маъракалар учун ишлатиб бўлмайди. Чунки закот адо бўлиши учун ажратилган маҳсулот ёки пул маблағларини камбағал кишининг қўлига мулк қилиб берилиши керак. Бунинг устига, кўпгина камбағал кишиларни йиғиб, ажратган закотидан уларга зиёфат қилиб берса ҳам, закот ўрнига ўтмайди. Бу ерда муҳтожларга молни мулк қилиб бериш топилмайди. Шунинг учун закотни шариатимизда белгиланган кишиларга мулк қилиб берилиши тўғри бўлади.

Маййитни дафн қилишгача кетган харажатлар унинг қолдирган мол-мулкидан адо қилинади. Дафн қилиб бўлингач, ортиб қолган мол-мулк меросхўрларга шариат кўрсатмасига биноан бўлиб берилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси  Фатво маркази.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар