Ассалому алайкум, устоз. Ғуслсиз саҳарлик қилиб, кейин ғусл қилса ҳам бўладими?
Ваалайкум ассалом. Инсон имкон қадар тезроқ покланишга шошилгани матлубдир. Шу боис вақт этарли бўлса, аввал ғусл қилиб, сўнгра саҳарлик қилиш афзал саналади. Аммо саҳарлик вақти тугаб қолиш хавфи бўлса, авратларни ювиб, имкон қадар таҳорат олиб саҳарлик қилишга киришган маъқул. Шундай қилинса, жунуб ҳолатда саҳарлик қилишга шаръан монелик йўқ ва бу гуноҳ ҳисобланмайди. «Фатовои Оламгирия» китобида бу ҳақда шундай дейилган:
الْجُنُبُ إذَا أَخَّرَ الِاغْتِسَالَ إلَى وَقْتِ الصَّلَاةِ لَا يَأْثَمُ. كَذَا فِي الْمُحِيطِ.
«Жунуб киши ғусл қилишни намоз вақти (киргуни)гача кечиктирса, гуноҳкор бўлмайди. "Муҳит" китобида шундай келган». Валлоҳу аълам.