ЖУМА НАМОЗИДА ТАҲОРАТ КЕТИБ ҚОЛСА...

ID: 5749

02.01.2026

70

Савол:

Ассалому алайкум. Бугун Жума намозида суннатни адо этиб бўлганимдан сўнг бурним қонаб кетди. Шу ҳолатда бошқатдан таҳорат олишим лозимми? Агар қайта таҳорат олсам, фарз намозига улгурмай қолиш эҳтимолим бор. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Жавоб:

Ваалайкум ассалом. Таҳоратсиз намоз ўқиш асло жоиз эмас. Оққан қон таҳоратни бузиши сабабли, кейинги намозингиз дуруст бўлиши учун албатта қайта таҳорат олишингиз лозим. Агар таҳорат олиб келгунингизча имом намозни тугатган бўлса, Жума ўрнига Пешин намозини ёлғиз ўқиб оласиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар