ЖУМА МАЪРУЗАСИ

ID: 2838

26.09.2025

88

Савол:

Жума куни масжидда 1-азондан аввал маъруза қилинади. Шу маъруза пайтида нафл намоз ўқиш, қуръон тиловат қилиб ўтириш ёки зикр қилиб ўтириш мумкинми?

Жавоб:

Жума куни биринчи азондан аввалги маъруза илм мажлиси ҳисобланиб, уни тинглаш ўша вақтдаги энг афзал амалдир. Шу сабабли, бошқа нафл намозлар ўқиш ёки тиловат қилишдан кўра маърузага қулоқ солиш тўғрироқдир. Бироқ, масжидга энди кирган киши, агар қуёш қиёмга келиб, намоз ўқиш макруҳ бўлган вақт кириб қолмаган бўлса, ўтиришдан олдин икки ракат таҳиятул масжид намозини ўқиб олиши мумкин. Шунингдек, маърузага қулоқ солган ҳолда, тил билан зикр қилиб ўтириш ҳам дуруст.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар