ЖОНИВОР БОҚИШ МАСАЛАСИДА

ID: 9412

16.03.2026

105

Савол:

Ассалому Алайкум Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин! Мен Инкубатор орқали жўжа очираман, бази ҳоларда 1 - 2 та ёки бир нечта жўжа ногирон очилади яни оёғи орқага бўлиб мустақил йура олмайди базиларини даволаш мумкун баъзиларини эса йўқ. Даволаб бўлмайдиган жўжалар мустақил овқатлана олмайди сув ича олмайди тоқатим етганича овқат бераман лекин бу етарли бўмайди 2 - 3 кунда озиб ҳолсизланиб қийналиб ўлиб қолишади. Саволим қийналмасликлари учун уларни шу ҳолида ёки сўйиб мушукга берсам ёки кўмсам бўладими зулм қилган бўлмайманми?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ, ҳа, агар вазият сиз айтгандек оғир бўлса, уларни қийнамасдан сўйиб, мушукга берсангиз бўлади. Аммо тирик ҳолда бериб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар