Ассалому алайкум, ёш болалар кийимини ишлаб чиқарамиз. Жонли расмлар, кўзли, яъни жонзотлар, қўғирчоқ расми туширилган кийимларни ишлаб чиқариб сотсак бўладими?
Ваалайкум ассалом. Баъзи уламолар жонзот сурати тўлиқ шаклда эмас, балки бўйинсиз ёки тана аъзолари бир-бирига уланмаган ҳолатда тасвирланса, бунга рухсат беришган. Яъни, суратдаги жонзот ҳаёт кечира олмайдиган даражада нуқсонли ёки бўлакланган бўлса, кийимга бундай тасвирларни туширишингизнинг зарари йўқ. Валлоҳу аълам.