ЖАҲРИЙ НАМОЗНИ МАҲФИЙ ЎҚИБ ҚЎЙГАН БЎЛСА

ID: 6611

26.01.2026

132

Савол:

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар! Биз шом намозини ўқиш учун масжидга сал кечроқ кирдик, жамоат ўқиб бўлган экан. Масжидга биздан кейин яна тўрт киши киришди ва улардан бири имомликка ўтди, биз унга иқтидо қилдик. Шом намозини маҳфий тарзда ўқишди ва намоз сўнгида саждаи саҳв ҳам қилинмади. Ушбу ўқиган шом намозимиз дурустми ёки уни қайта ўқиб олишимиз керакми?

Жавоб:

Ваалайкум ассалом. Жамоат билан ўқиладиган шом намозида имомнинг жаҳрий қироат қилиши вожибдир. Имом адашиб махфий ўқиган ва якунда саждаи саҳв қилмаган бўлса, намоз нуқсонли бўлса-да адо этилган саналади, аммо вақти чиққунга қадар уни қайта ўқиш вожиб эди. Лекин ҳозир намоз вақти ўтиб кетгани сабабли, энди уни қайта ўқиш шарт эмас, ибодатингиз дуруст ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар