ЖАРОҲАТДАН ҚОН ЧИҚИШИ РЎЗАНИ БУЗАДИМИ?

ID: 7653

18.02.2026

492

Савол:

Ассалому алайкум. Яқинда оёғимда жарроҳлик амалиёти ўтказилган эди. Ҳозир оёғимдаги жароҳатнинг ички қисмида қон тўпланиб туради ва узоқ вақт ҳаракат қилганимда баъзан ташқарига оқиб чиқади. Шу ҳолат рўза тутган пайтимда юз берса, рўза бузиладими ёки йўқми? Мазкур масала бўйича фиқҳий ҳукмни батафсил тушунтириб берсангиз.

Жавоб:

Ваалайкум ассалом. Йўқ, оёғингиздаги жароҳатдан қон оқиб чиқиши билан рўзангиз бузилмайди. Фиқҳга кўра, рўза танадан қон ёки йиринг каби нарсаларнинг чиқиши билан очилмайди. Рўза одатий йўллар орқали танага бирор нарса кириши билан бузилади.

Аммо шуни ёдда тутиш лозимки, қоннинг жароҳат ўрнидан ташқарига оқиб чиқиши таҳоратни синдиради. Ушбу ҳолатда, намоз ўқиш учун таҳоратингизни янгилашингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар