Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Бир аёл қаттиқ жаҳл устида бир танишига: «Агар сиздан бирон нарса сўрасам ёки олсам ёки юмишим тушса, жаннат менга ҳаром бўлсин, Аллоҳ шоҳид», деб қасам ичган бўлса, бу қасам ҳисобланадими ва унинг ҳукми қандай?
Ваалайкум ассалом вароҳматуллоҳ вабарокатуҳ. Бу каби ибораларни айтиш шаръий қасам ҳисобланмайди. «Фатовои Оламгирия»да бундай ёзилган:
"ولو قال: عذبه بالنار، أو حرم عليه الجنة إن فعل كذا فشيء من هذا لا يكون يمينا كذا في المبسوط."
"Агар (бир киши): «Агар фалон ишни қилсам (қилса), Аллоҳ уни дўзах билан азобласин» ёки «унга (яъни ўзига) жаннатни ҳаром қилсин», деса, буларнинг ҳеч бири қасам бўлмайди. Мабсутъ китобида шундай дейилган".
Шу боис, бу ҳолатда сизга ҳеч қандай каффорат тўлаш вожиб эмас. Аммо мўмин киши жаҳл устида бундай оғир сўзларни айтишдан сақланиши ва бунинг учун Аллоҳдан мағфират сўраши лозим. Валлоҳу аълам.