ЖАМОАТ НАМОЗИНИНГ 2-РАКАТИДАН ҚЎШИЛИШ

ID: 218

04.04.2025

238

Савол:

Киши 3 ёки 4 ракатли намозларда жамоатга 2- ёки 3-ракатга келиб қўшилса, мен 3 ракатли намозга 2-ракатига улгурдим, менга бу қўшилган ракатим менга 1-ракат ҳисобланадими? Ўтириб Аттаҳият ўқимасдан иккинчи ракатга туриб ўқиманми?

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Ракатга улгуришнинг энг охирги чегараси имомни рукуда топиб, у билан бирга руку қилишдир.

3 ракатли намознинг 2-ракатига улгурган бўлсангиз, имом билан 2-ракатни ўқиб биринчи қаъдага ўтирасиз, унда аттаҳиятни ўқийсиз. Кейин учинчи ракатни ҳам имом билан ўқийсиз, қадаи охирга ўтирасиз, унда аттаҳиятни ўқиб, салавотни ўқимай имомни салом беришини жим туриб кутиб турасиз. Имом салом бергач, туриб, қолиб кетган биринчи ракатни ўқиб тугатасиз.

Сиз қўшилган ракат, сизга нисбатан, саноқ жиҳатидан биринчи, қироат жиҳатидан иккинчи ракат бўлади. Имомдан кейин туриб ўқиганингиз саноқ жиҳатидан учинчи, қироат жиҳатидан биринчи ракат бўлади. Шунинг учун унда Фотиҳа ва зам сура ўқилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар