ЖАМОАТ НАМОЗИДА МУҚТАДИЙ

ID: 3637

27.10.2025

69

Савол:

Ассалому алайкум. Жамоат намозида муқтадий вожиб амални қасддан тарк қилса намоз вақти чиқиб кетмаган бўлса муқтадий намозни қайта ўқиш керакми? Намоз вақти чиқиб кетган бўлсачи?

Жавоб:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Намозда бирор вожибни тарк этилса ва саждаи саҳв ҳам қилинмаса бу намозни қайта ўқиш лозим бўлади. Бу ҳақда фақиҳ Алоуддин Хаскафий роҳимаҳуллоҳ шундай зикр қилганлар: وَلَهَا وَاجِبَاتٌ لَا تَفْسُدُ بِتَرْكِهَا وَتُعَادُ وُجُوبًا فِي الْعَمْدِ وَالسَّهْوِ إِن لَمْ يَسْجُدْ لَهُ، وَإِن لَمْ يُعِدْهَا يَكُونُ فَاسِقًا آثِمًا، “Намознинг бир қанча вожиблари мавжуд бўлиб, уларни тарк қилиш сабабли намоз бузилмайди. Агар вожибни қасддан тарк қилса, ёки саҳван тарк қилса-йу, лекин саҳв саждасини қилмаган бўлса, намозни қайтадан ўқиши вожиб бўлади. Агар қайта ўқимаса, фосиқ ва гуноҳкор бўлади” (“Дуррул-мухтор” китоби). Саҳиҳ гапга кўра агар вақти чиқиб кетган бўлса қайта ўқилади. Бу масала шундай баён қилинади: فَيَكُونُ الْمُرَجَّحُ وُجُوبَ الْإِعَادَةِ فِي الْوَقْتِ وَبَعْدَهُ (رد المحتار)
Рожиҳ гап шуки вожиб тарк бўлса намозни вақти чиқмасидан олдин ҳам вақт чиққанидан кейин ҳам қайтадан ўқилади (Раддул мухтор китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар