ДУО ОЛИКОН ИНСОНЛАР

ID: 2791

25.09.2025

48

Савол:

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ, олдиндан берган жавобингиз учун раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин сизлардан, саволим шундан иборатки, мен дуо оликон инсонлар ҳақида эшитганман, улар ҳеч қандай қон чиқариш ҳақида гапирмас эканлар ва сизга қандай дуо ўқилган ёки ўқилмаганлиги ҳақида айтишар экан,мен олдинлари бундай инсонлар ҳақида эшитмаган эканман, шулар ҳақида тушунча бериб ўтсангиз яхши бўлар эди.

Жавоб:

Динимизда ғайбни – яъни, сизга кимдир дуо қилгани ёки қилмагани каби яширин ишларни – фақат Аллоҳ таоло билишига қатъий эътиқод қилинади. Бундай маълумотларни айтишни даъво қилувчи кишилар фолбин ва мунажжимлар сафига кириб қолиши мумкин, уларга мурожаат қилиш эса шаръан ҳаромдир. Шу сабабли, динимиз бундай шахслардан узоқ туришга, уларнинг гапларига ишонмасликка ва ҳар қандай ҳолатда фақат Аллоҳга суяниб, шариатда кўрсатилган йўллар билан ҳимояланишга буйуради.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар