Ассалому алайкум яхшимисиз Мен Youtube дан чет эл аудиторияси учун инглиз тилида видео йуклаб пул ишламоқчи эдим. 1. Агро техникалари ҳақида маълумот, 2. Уй ва ёввойи ҳайвонлар ва ҳашаротлар ҳақида маълумот ва фактлар. Шу йўналишларда видео қўйиб пул ишлаш жоизми ҳалол бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат
Ҳа, мазкур йўналишларда фойдали, илмий асосланган ва тўғри маълумотларни тарқатиш орқали даромад топиш жоиз. Бунинг учун видеоларингиз шариатда ман қилинган ахлоқсизлик ва ёлғон маълумотлар каби ҳаром унсурлардан холи бўлиши шарт. Шунингдек, даромадингиз ҳалол бўлиши учун видеоларингиз орқали намойиш этиладиган рекламаларнинг мазмуни ҳам шариатга зид бўлмаслигига эътибор беришингиз лозим.