ДАРВЕШОНА ҲАҚИДА

ID: 9989

28.03.2026

375

Савол:

Динимизда Дарвешона маросими борми?

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда “дарвешона” деб аталган маросим йўқ, бу диний маросим эмас. Балки баҳор фаслида ҳашар йўли билан ариқ кавлаш, қабристонларни тозалаш пайтида ҳар ким топганини олиб чиқиб таом пишириб эйишлари халқимизда “дарвешона” деб номланиб қолган. Аслида кишилар ўзаро розилик билан пул ёки маҳсулот йиғиб ўртада таом пишириб эйишлари мумкин. Буни урфимизда “халпана” деб номланади. Аммо бу ишлар ҳам турли гуноҳ ва бошқаларнинг ҳаққи паймол бўлишига сабаб бўлмаслиги керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар