ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ ВА АУКЦИОНЛАРДА ҚАТНАШИШ

ID: 7318

12.02.2026

192

Савол:

Ассалому алайкум. Мен давлат харидларида, яъни биржада ва аукционларда савдо қиламан. Чунки ҳозир ҳар битта давлат ташкилоти ёки корпоратив ташкилотлар ўзига керакли товарни, ҳаттоки битта ручкани ҳам фақат биржа орқали олмоқда. Мен сотувчи бўлиб қатнашаман. Бирор нарсани пул тикиб ютиб оламан-да, кейин ўша нарсани буюртмачи томонга этказиб бераман. Кейин улар мени тикиб қўйган пулимни қайтаришади ва олиб борган товаримнинг ҳақини тўлашади. Яқинда "пул тикиш ҳаром, қиморга ўхшаб қолар экан" деб эшитиб қолдим. Лекин ҳозир бутун республика ташкилотлари фақат шу йўл билан товар харид қилмоқда, бошқа усулда ололмайди. Биз ҳам бошқа variantda этказиб бера олмаймиз. Бу иш қимор дейилганидан кейин, аввал аниқлаб олай деб ишимни тўхтатиб турибман. Сизлар нима маслаҳат берасизлар?

Жавоб:

Ваалайкум ассалом. Масалани яхши тушунмаган инсонлар “пул тикиш” сўзини эшитибоқ, буни қимор деб ўйлашган. Аслида бу эрда қимордаги каби таваккалига пул тикиш амалиёти йўқ. Балки бу маблағ савдо иштирокчисининг нияти жиддийлигини тасдиқлаш ва келишувни бузмаслигини таъминлаш учун қўйилган гаров пули ҳисобланади. Аукцион ёки биржада юта олмаган тақдирингизда бу пулингиз ўзингизга қайтарилади, шу сабабли давлат қонунлари доирасида ва шариатга зид бўлмаган товарларни бу усулда сотиш жоиздир.

Дарҳақиқат, шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, шариат қоидаларига кўра, киши ўзида йўқ нарсани сотиши мумкин эмас. Шунга биноан, ҳали ўзида йўқ товарни биржа орқали сотиб (шартнома тузиб), сўнгра бошқа эрдан олиб уни харидорга этказиб бериш билан шуғулланиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар