ДАВЛАТ ТАШКИЛОТИДА ИШЛАЙМАН

ID: 2717

22.09.2025

54

Савол:

Ассалому алайкум раҳматуллоҳу ва барокатуҳ. Мен давлат ишида ишлайман ва дала ишларига чиқамиз. Баъзи пайтлар мен далага чиқишим керак бўлса чиқмасам ҳам "чиқилди" деб қўйиб йуборилади. Сабаби мен оффисда қолиб бажарилмаган ишларни бажариб тураман. Шунда далага чиқмасдан пулни олсам Ҳаром бўладими?

Жавоб:

Модомики, иш берувчининг розилиги ва рухсати билан белгиланган вазифа ўрнига бошқа ишни бажараётган бўлсангиз, олаётган маошингиз ҳаром ҳисобланмайди. Бироқ, келажакда тушунмовчилик ва низога сабаб бўлмаслиги учун иш берувчи билан келишиб, ҳужжатларни ҳам амалдаги вазифангизга мувофиқлаштириш тавсия этилади. Зеро, динимиз ҳар бир ишда шаффофлик ва ростгўйликка буйуради.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар