Мен бир гуноҳ ишни бундан буёғига қилиб қўйсам 5000 сўм эҳсон қиламан деб қасд қилиб қўйган эдим. Энди нима қилишим керак?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Инсон икки турдаги иш учун назр қилиши мумкин. Бири содир бўлмаслигини истаб, иккинчиси, содир бўлишини истаб, назр қилади. Уларнинг ҳукми ҳам икки хил бўлади. Агар содир бўлишини истаб назр қилса, масалан, “Фарзандим соғайиб кетса, шунча пул садақа қиламан”, деса ва боласи соғайса, бу ҳолатда айтилган суммани фақирларга садақа қилиши лозим бўлади. Саволда сўралгани каби содир бўлишини истамайдиган ишга назр қилса ва ўша гуноҳни қилиб қўйса, истаса, назрини бажаради, истаса, қасамнинг каффоратини тўлайди. Шунга кўра бирор киши гуноҳлардан сақланиш учун "Агар бу гуноҳни қилсам, шунча пул садақа қиламан" деса, бу назр ҳисобланади. Агар у одам ўша гуноҳни қилса, айтган суммасини садақа қилиши вожиб бўлади. Бу сўз бир маънода қасам бўлгани боис назрини адо этишга имконияти бўлмаса, қасамнинг каффоратини тўлаши ҳам мумкин. Агар гуноҳ содир бўлган вақтда бунга имконияти бўлмаса, ҳаёти давомида имкон топиши билан адо қилиб қўяди. Чунки назр ва қасам каби нарсаларда дарҳол бажариш вожиб эмас. Агар умри давомида адо этишга имкони бўлмаса, бу пулларни адо этишни васият қилиб кетади. Агар васият ҳам қилмаса, назр қилган одам гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам.