ГУМОНИ ҒОЛИБ БЎЛГАНДА ҚАЪДАГА ЎТИРИШ

ID: 5191

16.12.2025

77

Савол:

Ассалому алайкум. Бу саволимга доир савол-жавобларни ўқиб чиқдим, лекин бир нуқтасига тушунмай турибман. Агар киши умрида иккинчи марта ва ундан кейинги намоз ракатларида гумонга тушиб қолса, масалан, «3-ракатми ёки 4-ракатми?» деб иккиланса ва «3-ракат» деган гумони 50 фоиздан ошса (яъни, гумони ғолиб бўлса) ҳамда 3-ракат деб давом эттирса, мана шу ракатда қаъдага ўтирадими? Намоз охирида саждаи саҳв қиладими?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Агар сизда ғолиб гумон ҳосил бўлган бўлса, яъни, масалан 3-ракатда эканингизга гумонингиз кучлироқ бўлса, худди шу гумонингизга амал қиласиз ва бу ракатда қаъдага ўтирмасдан, тўртинчи ракатга турасиз.

Бу ҳолатда саждаи саҳв қилиш вожиб эмас. Фақат ўйланган ҳолда бир рукн миқдорича вақт тўхтаб қолган бўлсангизгина, намоз охирида саждаи саҳв қиласиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар