ГАРОВДА ЙУТИБ ОЛИНГАН НАРСА ҲАЛОЛМИ?

ID: 860

04.04.2025

16

Савол:

Дўстларим бир нарсадан баҳслашишган экан. Йутганга уч почка писта (семечка) олган экан. Мен аралашмаган эдим. Баҳс боғлаш ҳаром эканини биламан. Йутган шу пистадан менга ҳам беришган эди. Бу менга ҳам ҳаром ҳисобланадими? Агар шундай бўлса, бунга қандай чора кўрай?

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Баҳс боғлаш (гаров)нинг қуйидаги тури ҳаром ҳисобланади: агар сен йутсанг мен сенга 1000 сўм (масалан) бераман, агар мен йутсам сен менга 1000 сўм берасан, дейиш. Мана шундай гаров боғлаш қимор ҳисобланади. Берган ҳам, олган ҳам гуноҳкор бўлади. Ҳадиси шарифда Расули акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам:

... ومن قال لصاحبه تعال أقامرك فليتصدق (رواه الإمام البخاري عن أبي هريرة رضي الله عنه)

Яъни: “Ким шеригига кел қимор ўйнаймиз, деса, дарҳол садақа қилсин”, – деганлар. (Имом Бухорий ривоятлари).

Шу гапни айтишни ўзи учун садақага буйуриляпти. Ўйнашни ўзини нақадар гуноҳ эканини тасаввур қилаверинг.

Сиз билмай еган бўлсангиз, истиғфор айтинг. Билиб еган бўлсангиз, қимор билан топилган маблағ йутиб олган томоннинг мулкига кирмагани учун, йутқазганга маблағини қайтариб бериш керак бўлади. Чунки у нарсалар йутқазганнинг мулки ҳисобланади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси  Фатво маркази.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар