Ассалому алайкум. Витр намозини қандай ўқилади ва саждаи саҳвни қандай қилинади?
Ваалайкум ассалом. Витр намози уч ракатли вожиб намоз бўлиб, унинг бошқа намозлардан фарқи шуки, учинчи ракатда зам сурадан сўнг такбир айтиб (қулоқ қоқиб), Қунут дуоси ўқилади ва кейин рукуга кетилади.
Саждаи саҳвга келсак, у маълум ҳолатларда вожиб амаллардан бўлиб, намоздаги маълум бир тартиб-қоида бузилган пайтда бажарилади. Саждаи саҳв билан, намозда қилинган хато тузатилган ҳисобланади.
Саждаи саҳв қилиш тартиби қуйидагича:
عَنْ ثَوْبَانَ رضي الله عنه عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ "لِكُلِّ سَهْوٍ سَجْدَتَانِ بَعْدَ مَا يُسَلِّمُ" (رواه الإمام أبو داود والإمام ابن ماجة)
Савбон разияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилинади, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир адашиш сабабли, салом бергандан кейин икки сажда бор”, дедилар. (Имом Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти).
Саждаи саҳвни қуйидаги ҳолларда бажариш вожибдир: