БУРУН ЧАЙМАСДАН ТАҲОРАТ ОЛИШ

ID: 2253

29.08.2025

172

Савол:

Зарур бўлса бурунни чаймасдан таҳорат қилса бўладими

Жавоб:

Таҳоратда бурунни чайиш суннат амал ҳисобланади. Бирор узр бўлмаса таҳорат пайтида бурунни чайишни тарк қилиш макруҳ саналади, аммо таҳорат дуруст бўлади. Бироқ, зарурат бўлса, масалан, бурунда яра, кучли оғриқ бўлса ёки сув кириши соғлиққа зарар келтирадиган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса, бурунни чаймасдан таҳорат қилиш жоиздир ва бунда узр сабабли макруҳлик бўлмайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар