БУЙРАКДАН ШЛАНГ ЧИҚАРИЛГАНДА НАМОЗ

ID: 4425

22.11.2025

29

Савол:

Ассалому алайкум! Саволим шундан иборат: мен почкамдан шланг чиқариб қўйишди. Шу аснода таҳорат олиб намоз ўқисам бўладими?

Жавоб:

Ваалайкум ассалом. Агар сийдик тинимсиз келиб турса, сиз "соҳиби узр" саналасиз ва ҳар бир намоз вақти кирганда янги таҳорат олиб, ибодат қилаверасиз. Буйракдан чиққан шланг ва қопчани эчиш тиббий жиҳатдан мумкин бўлмаса ёки беморга машаққат туғдирса, улар тананинг бир қисми ҳукмида бўлади. Шу сабабли, уларни эчмасдан, қопчада сийдик бўлган ҳолатда ҳам намоз ўқишингиз жоиздир. Фақат имкон қадар намоздан олдин қопчани бўшатиб олиш афзалдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар