БОШҚАНИНГ НОМИДАН УМРА ҚИЛИШ

ID: 333

04.04.2025

45

Савол:

Тирик одамнинг номидан ҳам умра қилса бўладими?

Жавоб:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Агар бир киши солиҳ амал (нафл намоз, тиловати Қуръон ва бошқа савобли амаллар) қилиб, унинг савобини тирик ёки вафот этган кишиларга ёхуд иккаласига бағишласа жоиз бўлади. Буни фиқҳий манбаларимизда "Ийсолу савоб" деган атама билан келтирилади. Шунинг учун Умрага борган киши ўзининг зиммасидаги суннат умрани бажаргач, қўшимча нафл умра қилиб савобини тирик одамга бағишлашлиги мумкин бўлади.

من صام أو صلى أو تصدق وجعل ثوابه لغيره من الأموات والأحياء جاز. (ج2، ص: 243) فقط والله أعلم

"Кимки рўза тутса ёки намоз ўқиса ёки садақа қилса ва савобини бошқага ўлган ёки тирик бўлсин бағишласа жоиз бўлади" ("Дуррул Мухтор" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси  Фатво маркази.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар