Опамни фарзанди йўқ. Кўп йил даволандилар. Кимдир бола асраб олса ва унга меҳр берса ўзи ҳам фарзанд кўришини айтибди. Сўрамоқчи бўлганим динимизда бола асраб олишга рухсат берилганми? Рухсат бўлса қандай ҳукмлар бор?
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Динимизда бола асраб олишга рухсат берилади, аммо унга қуйидаги шартлар қўйилган:
Аллоҳ таоло асраб олинган фарзандлар ҳақида шундай марҳамат қилган:
ادْعُوهُمْ لِآَبَائِهِمْ هُوَ أَقْسَطُ عِنْدَ اللَّهِ فَإِنْ لَمْ تَعْلَمُوا آَبَاءَهُمْ فَإِخْوَانُكُمْ فِي الدِّينِ وَمَوَالِيكُمْ وَلَيْسَ عَلَيْكُمْ جُنَاحٌ فِيمَا أَخْطَأْتُمْ بِهِ وَلَكِنْ مَا تَعَمَّدَتْ قُلُوبُكُمْ وَكَانَ اللَّهُ غَفُورًا رَحِيمًا
“Уларни (асраб олинган болаларни) ўз оталари (исми) билан чақирингиз. Шу Аллоҳ наздида адолатлироқдир. Бас, агар уларнинг оталарини билмасангиз, у ҳолда (улар) сизларнинг диний биродарларингиз ва дўстларингиздир. Қилган хатоларингиз сабабли сизларга гуноҳ йўқдир, лекин кўнгилларингиз (билан) қасд қилинган нарсадагина (гуноҳкор бўлурсиз). Аллоҳ кечиримли ва меҳрибон зотдир” (Аҳзоб сураси 5-оят).
Бу оятлар нозил бўлгунича, одамлар орасида бировнинг боласини ўғил қилиб, ўз ўғилларидек номлаганлар ва жамиятдаги мавжуд тушунча, урф-одатлар ила иш тутишган. Оят нозил бўлгач бу ҳукм ўзгарди.
... لا تَحْتَجِبِي منه، فإنَّه يَحْرُمُ مِنَ الرَّضَاعَةِ ما يَحْرُمُ مِنَ النَّسَبِ ( رواه مسلم)
"Унинг олдида рўмол ўрашингизга ҳожат йўқ, чунки насаб жиҳатидан маҳрамлик собит бўлганидек эмикдошлик сабабли ҳам маҳрамлик ҳосил бўлади", дедилар (Имом Муслим ривоятлари).
Бола асраб олишдан мақсад, кўп болалик оилаларга ёрдам бериш ёки етимнинг бошини силаш савобини топиш бўлмоғи лозим. Ҳеч қачон асраб олинган бола ҳақиқий фарзанд бўлмайди. Агар асраб олинган фарзанддан келажакда боқувчига ҳеч қандай наф тегмаса, аксинча зарар етган тақдирда ҳам бундан афсусланмаслик керак бўлади, акс ҳолда қилинган хизматнинг савоби бекор бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.