Ўн олти ойлик эмизикли фарзандим бор, аммо ҳозирда олти ҳафталик ҳомилам ҳам бор. Катта фарзандимни сутдан ажратсам бўладими?
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Агар болага зарар қилмаса, ота-она ўзаро маслаҳат қилиб икки йилдан аввал ҳам уни сутдан ажратишлари жоиз. Бу ҳақида Қуръони каримда шундай дейилади:
فَإِنْ أَرَادَا فِصَالًا عَن تَرَاضٍ مِّنْهُمَا وَتَشَاوُرٍ فَلَا جُنَاحَ عَلَيْهِمَا
яъни: "Агар ота-она ўзаро келишиб, маслаҳат билан (болани сутдан) ажратмоқчи бўлсалар, гуноҳкор бўлмайдилар" (Бақара сураси, 233-оят). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.