Фарзанд туғилганда бешикни қизнинг ота-онаси қилиши шартми?
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Динимизда фарзанд балоғатга етгунича уни едириб-ичириш, кийинтириш, уй-жой ва бошқа барча зарурий жиҳозлар билан таъминлаш, шунингдек, хасталик етса даволатиш ва таълим тарбия бериш ҳам отанинг зиммасига вожибдир. Бу ҳақида Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида марҳамат қилган:
وَعلَى الْمَوْلُودِ لَهُ رِزْقُهُنَّ وَكِسْوَتُهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ
яъни: "...Уларни маъруф ила едириб, кийинтириш туғдирганнинг зиммасидадир..." (233-оят).
Шундай экан болага бешик олиш ҳам отанинг зиммасида. Бу мажбуриятларни бажармасдан бошқаларнинг зиммасига йуклаш дуруст эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.