БОДИБИЛДИНГ МУСОБАҚАЛАРИДА ҚАТНАШИШ

ID: 4495

24.11.2025

45

Савол:

Ассалому алайкум. Менда бир савол бор эди. Бодибилдинг (мушакларни ўстириш, шакллантириш ва эстетик кўринишга келтиришга қаратилган спорт тури) билан шуғулланиб, спортчилар ўртасидаги мусобақаларга чиқиш (бу мусобақаларда спортчилар саҳнага чиқиб, мушак ҳажми, қотиши, симметрия ва умумий эстетик кўриниш бўйича баҳоланади) жоизми? Яъни, бу спорт тури билан мусобақага чиқиб, обрў орттирса, пул ишласа бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Жавоб:

Ваалайкум ассалом. Бодибилдинг билан шуғулланишга монелик йўқ. Аммо мусобақаларда шариат белгилаган эркак кишининг аврати очиқ ҳолда саҳнага чиқиши эса дуруст эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар