БИР ЙИЛГА ИЙЛО ҚИЛИШ

ID: 6690

28.01.2026

213

Савол:

Ассалому алайкум. Мен аёлимга яқинлик қилмаслик учун бир йил муддатга ийлога қасам ичиб қўйдим. Бу ишни илмсизлигим сабабли қилганман ва ийло муддати тўрт ой эканини билмаган эдим. Қасам оддий ҳолатда ичилган, ҳеч қандай шарт ўртага қўйилмаган. Бу қасамга уч кун бўлди. Энди нима қилишим кераклиги ва бу қасамнинг каффорати ҳақида йўл кўрсатишингизни сўрайман. Раҳмат.

Жавоб:

Ваалайкум ассалом. Сиз ичган қасам ийло ҳукмидадир. Энди никоҳингиз бузилмаслиги учун тўрт ой ўтмасдан аёлингизга яқинлик қилишингиз лозим. Сўнгра, қасамингизни бузганингиз сабабли қасам каффоратини, яъни ўнта мискинни таомлантириш ёки кийинтириш, бунга қодир бўлмасангиз, уч кун кетма-кет рўза тутишни адо этасиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар