БЕМОР КИШИ РЎЗА ТУТА ОЛМАСА ГУНОҲКОР БЎЛМАЙДИМИ?

ID: 9794

24.03.2026

109

Савол:

Мен 18 ёшдаман ошқозонимда муаммо бор Яра бўлган шу учун уйдагилар рўза тутишимга рухсат беришмади шунга бу рўза тутмаганим гуноҳ бўлмайдими

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ошқозон яраси (язва) каби касалликларда рўза тутиш соғлиққа жиддий зарар этказиши мумкин бўлса, шариатимиз рўза тутмасликка рухсат беради. Бу гуноҳ ҳисобланмайди. Агар касаллик тузаладиган бўлса, кейинчалик қазосини тутиб берасиз. Агар шифокорлар тузалишига умид йўқ деб ҳисоблашса, у ҳолда ҳар кунлик тутилмаган рўза учун 2 кг буғдой қийматича фидя берилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар