БАНКОМАТ ЎРНАТИШ УЧУН ЖОЙ ИЖАРАГА БЕРИШ

ID: 4796

04.12.2025

137

Савол:

Ассалому алайкум. Бизга бир таклиф тушди: "Ерингизга банкомат ўрнатсак бўладими? Эвазига пул берамиз", дейишяпти. Банкомат фоизда олиб қолади, шу пулдан бизга пул беради. Бу пул ҳалолми?

Жавоб:

Ваалайкум ассалом. Банкомат ўрнатиш учун жой ижарага бериш ва ундан даромад олиш жоиздир. Чунки банкомат оладиган «фоиз» бу рибо фоизи эмас, балки нақдлаштириш ва ўтказмалар каби банк хизматлари учун олинадиган иш ҳақидир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар