БАЛҒАМ

ID: 4086

10.11.2025

188

Савол:

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, устозлар, саволим бор эди. 1. Бурундан ёки оғиздан келадиган яшил балғам таҳоратни бузадими? Тери ёки яра қопарилса-ю, лекин қон чиқмаса, унда ҳам бузиладими? 2. Мен ишлайдиган жой сув таъминотига ноқонуний уланган, пул тўламасдан ишлатади. Шу сувдан таҳорат олиб, намоз ўқисам бўладими?

Жавоб:

Ваалайкум ассалом вароҳматуллоҳ вабарокатуҳ. Фиқҳга кўра, бурундан ёки оғиздан келган балғам таҳоратни бузмайди. Шунингдек, қон чиқмасдан тери ёки яранинг кўчиши ҳам таҳоратни синдирмайди. Иккинчи саволингизга келсак, тортиб олинган ёки ўғирланган сувдан таҳорат олиш, гарчи бу билан таҳорат дуруст саналса-да, ўғирланган мулкни ишлатганлик учун гуноҳ ҳисобланади. Шу сабабли, имкон қадар бошқа сув топиб таҳорат қилиш лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар