Ассалому алайкум. Балиқ кўлларидаги ов ҳақида саволим бор эди. Одатдаги кунларда кўл эгалари кўлга 50–80 кг атрофида ҳар хил ҳажмдаги балиқларни ташлаб беришади. Кўлга кириш нархи битта қармоқ учун 30 минг сўм, иккита қармоқ учун 50 минг сўм қилиб белгиланган. Бунга иккала тараф ҳам рози бўлади. Бироқ кўл эгалари маълум бир кунни эълон қилиб, шу куни мусобақа бўлишини айтишади. Унда «бир тонна балиқни 3–4 та кўлга бўлиб ташлаб берамиз» деб, кириш нархини уч баравар ошириб, 150 000 сўм қилиб белгилайдилар ва 300–400 та чипта сотадилар. Соврин учинчи шахс томонидан эмас, балки кўл эгасининг ўзи томонидан қўйилади. Совринлар: 1-ўринга «Тико» автомобили, 2-ўринга велосипед, 3-ўринга телевизор. Энг катта балиқ ушлаган киши ғалаба қозонади. Шундай мусобақада иштирок этиш жоизми? Одамлар жуда кўп киришмоқда. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ваалайкум ассалом. Бундай мусобақада қатнашиш жоиз эмас. Чунки чипта нархининг одатдагидан оширилиши ва совриннинг шу ортиқча маблағлар ҳисобидан шакллантирилиши буни қиморга айлантиради. Гарчи тутилган балиқ иштирокчида қолса-да, у ютуқ умидида кўпроқ маблағ тикишга рози бўлиб, қиморга қўл ураётган ҳисобланади. Валлоҳу аълам.