БАДИИЙЛАШТИРИЛГАН ШАХСЛАР

ID: 14181

04.07.2026

115

Савол:

Ассаламу Алайкум. Ҳозирда Қуръонда зикри келган аёллар ҳақида жуда бадиийлаштирилган турк адабиётлари нашр қилиняпти. Мисол учун, Ҳар бир аёл Ҳожардир, Эҳромлар маликаси Осиё каби. Бу китобларда уларнинг туғилилишу ўлимларигача лафзлари билан ёзилган лекин бу маълумотларни аксарини ҳеч қандай манбааси йўқ. Қурон билан собит бўлган оятларни шарҳлаб хулоса қилишса ҳам майлиди ҳеч бўлмаса. Бундай бадиийлаштириш, бутун мусулмон уммати ардоқлайдиган шахсларга хиёнат, шаънларига бўхтон йўлғон бўлмайдими? Айнан шу адабиётлар мусулмонлар идораси рухсати голограммаси ёқ лекин толиқ диний таълимотлар ҳикоялар бор. Ундай китобларни ўқишга қандай қарашимиз керак?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Тарихий воқеаларни ёритишда бадиийлаштирилиб ёзилиши мумкин. Бир шахснинг бутун ҳаётини Қуръони карим оятлари ёки ҳадиси шарифлар тўлиғича ёритиб бермайди (зеро Қуръоннинг нозил бўлиш, ҳадисларнинг ворид бўлиш мақсади ҳам шахсларни таништириш эмас). Қуръонда келмаган маълумотлан ўша давр тарихчиларининг китобларида келган бўлади. Шунинг учун тарих китоблари на ақидавий ҳукмни, на фиқҳий ҳукмни ифода қилишда ҳужжат бўла олмайди, балки, ибрат учун ўрганилади, бошқаларга ҳам этказилади. Шундай экан, баъзи бадиийлаштирилган ўринлари шариатга зид бўлмаса, буюк шахсларнинг номларига нолойиқ бўлмаса ундай китобларни адабиёт сифатида қабул қилиш, ўқиш, ибратланиш мумкин. Голограмма бериш ваколати Мусулмонлар идораси эмас, Дин ишлари бўйича қўмитага тегишлидир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар