АҚИЙҚА

ID: 2312

02.09.2025

52

Савол:

Ассалому алайкум. Ақиқа қилиб қôй сôйилганда масалан 3 дан 2 қисми тарқатилади деб эшитдим. Саволим шундан иборатки масалан қўй 20 килоли бўлса 2 қисми 12 кг бўлса уни 1 кгдан 12 та одамга бериладими ёки тенг иккига бôлиб 2 та одамга бериладими

Жавоб:

Ушбу масала борасида Аллома Ибн Обидин роҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

"Қурбонлик гўштини (ақиқа ҳам шу жумладан) тақсимлашнинг энг афзал йўли, уч қисмга бўлиб,  бир қисмини  садақа қилиш, яна бир қисмини қариндош уруғлар ва дўсти ёрларга зиёфат қилиб едириш ҳамда яна бир қисмини ўзи учун сақлаб қолиш. Агар (оиласи катта бўлса) ҳаммасини ўзида олиб қолса ҳам жоиз". ("Раддул Муҳтор" китоби, 6-жилд, 327-саҳифа).

Маълум бўладики, гўштни тарқатиладиган қисмини неча кишига бериш борасида қатъий бир кўрсатма йўқ. Демак, уни 12 кишига бир килограммдан берсангиз ҳам, ёки икки кишига каттароқ бўлак қилиб берсангиз ҳам, ихтиёр ўзингизда. Асосийси, садақа ва ҳадя қилиш нияти амалга ошса кифоя.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар