АЁЛ ҲАҚҚИ

ID: 9415

16.03.2026

103

Савол:

Ассалому Алайкум ва Роҳматуллоҳи ва Барокатуҳ. Агар оилада аёлнинг ҳеч қандай ҳақ ҳуқуқлари инобатга олинмаса, у учун эри маблағ ажратмаса, қайнонаси томонидан менсимаслик, зуғм ўтказиш ҳолатлари мавжуд бўлса, қайнонасининг ҳукмига кўра келиннинг ота онасини кўришга бориши 1 ойда 2 марта деб белгиланса, уйда келиннинг опа укалари онаси билан телефон орқали гаплашиши чегаралаб қўйилган бўлса ва эри ҳам на аёлини на унинг ота онасини ҳурмат қилмаса ва тўшагини алоҳида қилиб олган бўлса, фарзандлар борлигини ҳисобга олсак бундай оилада яшашнинг шариатда ҳукми қандай? Жавоб учун олдиндан раҳмат!

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ, динимизда оила муқаддас саналади. Шунинг учун нима бўлганда ҳам, сиз оилангизни сақлаб қолишга ҳаракат қилинг ва сабр-тоқатли бўлинг. Агар ўртада фарзандларингиз бўлса, уларни тирик этим қилмасликни ўйланг. Она ўз фарзанди учун ҳар қандай қийинчиликларга сабр қилади ва кўнади. Инша Аллоҳ бу кунлар ва бу қийинчиликлар бари ортда қолади. Кейинчалик хурсанд бўласиз инша Аллоҳ.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар