АЁЛ КИШИНИ ЭРКАК ШИФОКОР ДАВОЛАШИ МУМКИНМИ?

ID: 820

04.04.2025

54

Савол:

Биз Россияга ўзимизнинг малакали шифокорларнинг тавсияси билан туғуруқхонага жарроҳлик амалиётини ўташ учун келдик. Бизнинг ҳолатимизда ушбу масканда жарроҳлик амалиётини ушбу маскан бош шифокори шахсан жарроҳликни ўзи қилар экан. Лекин у эркак киши. Пойтахтимиздаги шифокорлар фақатгина шу киши жарроҳлик амалиётини қила олишини таъкидлашган эди. Жарроҳликни амалга оширмаса ҳомиладан айрилиб қолиш эҳтимоли йуқори ёки ҳомила ногирон ҳолатда дунёга келиши мумкин экан. Аллоҳ янада билгувчи. Мана шу ҳолатда эркак шифокор аёл кишини даволаши мумкинми?

Жавоб:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Шаританинг умумий қоидаси шуки, мусулмон киши ўз аҳли аёлини номаҳрамлар назаридан сақлаши лозим. Шунинг учун ҳам аёллар фақатгина аёл шифокорларга кўринишлари керак. Фақатгина зарурат ҳолатлардагина ушбу қоидада истисно бор. Зарурат деганда бир жонга ўлим хавф солиб турган ҳолат назарда тутилади. Шунда ҳам ушбу истисно зарурат миқдорида бўлиши таъкидланади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

فَاتَّقُوا اللَّهَ مَا اسْتَطَعْتُمْ وَاسْمَعُوا وَأَطِيعُوا وَأَنْفِقُوا خَيْرًا لِأَنْفُسِكُمْ وَمَنْ يُوقَ شُحَّ نَفْسِهِ فَأُولَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ

яъни: “Бас, тоқатингиз етганича Аллоҳга тақвода бўлингиз, қулоқ тутингиз ва итоат этингиз ҳамда эҳсон қилингиз, (мана шу) ўзларингиз учун яхшироқдир...” (Тағобун сураси, 16-оят).

Исломда инсон ҳаёти қадрланади. Шу сабабдан ноилож қолганда ёки ўлим хав солганда ҳаром қилинган нарсаларни истеъмолига ҳам, зарурат миқдорича, рухсат берилган. Агар аёлингизни ҳолати ҳақиқатда ҳам сиз айтгандек танг аҳволда бўлиб, она ёки боланинг ҳаёти хавф остида бўлса ва жарроҳлик амалиётини бажарадиган аёл шифокор топилмаса ёхуд бўлсада, унинг етарли малакаси, тажрибаси бўлмаса ўша эркак шифокорга муолажани амалга ошириширилиши мумкин. Зеро, фиқҳий қоидалардан бирида:

الضرورات تبيح المحظورات

яъни: “Заруратлар ман қилинган ишларни мубоҳга айлантиради” дейилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси  Фатво маркази.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар