Ассалому алейкум. Узатган қизимни овсинини бувиси оламдан ўтибди. Энди аёлим "ўлган хонадонга тоғорада таом ОЛИБ бориш керак" деди. "Ким айтди" десам, қизимни қайнонаси айтганмуш. Шу шаратимизга тўғри келадими?
Йўқ, шариатимизда қуда томондан бундай "тоғора" олиб бориш мажбурияти мутлақо йўқ. Аксинча, шариатимизда, маййит чиққан хонадоннинг бевосита аҳлига, улар таом тайёрлаш ташвишини қилмасликлари учун, яқин қариндошлар ва қўшнилар томонидан ёрдам сифатида таом пишириб бериш тавсия қилинган. Аммо буни қудалар ўртасидаги расмиятчиликка, мажбурий "олди-берди"га ва мусобақага айлантириш динимизда қораланадиган исрофдир. Бундай урфлар инсонларни ортиқча қийинчиликка, қарзга ва оилавий низоларга сабаб бўлмоқда. Ислом енгиллик дини, уни бундай мажбуриятлар билан қийинлаштириш тўғри эмас.