Ҳозирда аёллар ўртасида қошни ва йузини тердириш оддий ҳолдек бўлиб қолган улар бу мумкин эмас деб айтилса бошқа чорамиз йуқ дейишади яъни термасак туклар кўпайиб кетади олдин терганимиз ҳисобига дейишади шунга қандай чора бор яъни термасдан тукларни қандай йўқотса бўлади?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда қош теришдан қатъий қайтарилган. Аммо оилали аёл эрининг рухсати билан юзидаги айбли ҳисобланган тукларини олиши жоиз. Айниқса, аёлнинг юзидан соқол ёки мўйлаб чиқса, жумҳур (аксар) уламолар ўша тукларни олиб ташлаш мустаҳабдир, деганлар. Сабаби аёлнинг эри учун зийнатланиши шариат талабидир. Бу борада Аллома Ибн Обидийн роҳимаҳуллоҳ шундай ёзганлар: النَّهْيُ عَنِ النَّمْصِ أَيْ نَتْفِ الشَّعْرِ مَحْمُولٌ عَلَى مَا إِذَا فَعَلَتْهُ لِتَتَزَيَّنَ لِلأجَانِبِ، وَإِلاَّ فَلَوْ كَانَ فِي وَجْهِهَا شَعْرٌ يَنْفِرُ زَوْجُهَا بِسَبَبِهِ، فَفِي تَحْرِيمِ إِزَالَتِهِ بُعْدٌ؛ لأِنَّ الزِّينَةَ لِلنِّسَاءِ مَطْلُوبَةٌ، ثُمَّ قَال: إِذَا نَبَتَ لِلْمَرْأَةِ لِحْيَةٌ أَوْ شَوَارِبُ فَلاَ تَحْرُمُ إِزَالَتُهُ، بَل تُسْتَحَبُّ “Тукларни юлишдан қайтариш аёл киши бегоналарга чиройли кўриниш мақсадида қилган ҳолатгагина тегишли бўлиб, агар юзидан туклар ўсиб чиқиб, бу нарса унинг эрига ёқмаса, уни юлишни ҳаром дейиш ҳақиқатдан йироқдир. Чунки аёллар эри учун чиройли кўриниши лозим ва талаб қилинган ишдир”. Ибн Обидийн ўз сўзларини давом эттиририб, “Агар аёл кишидан соқол ёки мўйлаб ўсиб чиқса, уларни йўқ қилиш ҳаром саналмайди. Балки мустаҳаб бўлади”, деганлар (“Ҳошият ибн Обидийн” китоби). Валлоҳу аълам.