АСР НАМОЗИНИ ҚУЁШ БОТАЁТГАН ПАЙТДА ЎҚИШ

ID: 724

04.04.2025

13

Савол:

Аср намозни охириги вақтларида ўқидим. Кейин интернет орқали билсам, қуёш ботиш вақтида тугатибман. Ўша намозни қайта ўқишим керакми?

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Аср намозининг вақти – ҳар бир нарсанинг сояси (заволдаги соядан ташқари) ўзининг узунлигидан икки баробар бўлганидан токи қуёш ботгуничадир. Аср намозини қуёшнинг нури кўзни қамаштирмайдиган даражада кечиктириб ўқиш макруҳдир. Киши бугунги Аср намозини ўқиш пайтида қуёш ботиб қолса, охиригача давом эттираверади ва намози бузилмайди (“Фатҳу бабил иная” китоби).

Агарда сиз Аср намозини ўқишга қуёш ботишидан аввал киришиб, қуёш ботаётган вақтда ёки ботганидан сўнг тугатган бўлсангиз, бу намозни қайта ўқиш шарт эмас. Лекин аср намозини бу вақтгача кечиктириб ўқиш макруҳ бўлгани учун, эртароқ ўқишга ҳаракат қилиш керак. Валлоҳу аълам. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 

Фатво маркази.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар