Ароқ ичган одамнинг сўлаги нажосатми? У билан сўрашганда кийимга сачраса буни ҳукми қанақа? Худди шунақа нос чекканда ундан ажраган сўлакни ҳукми қандай?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Умумий ҳолатда одамнинг сўлаги хоҳ у мусулмон бўлсин ёки ғайри дин бўлсин пок ҳисобланади. Аммо ароқ ва шу каби ҳаром нарсаларни истеъмол қилган бўлса, шу нарсаларни истеъмол қилган пайтда сўлаги нажосат бўлади. Оғзини чайиб йуборганидан сўнг ёки бир неча марта сўлагини йутиб йуборган бўлса, агарчи маст ҳолда бўлсада оғзи нажосат бўлмайди.
سُؤْرُ الْآدَمِيِّ طَاهِرٌ وَيَدْخُلُ فِي هَذَا الْجُنُبُ وَالْحَائِضُ وَالنُّفَسَاءُ وَالْكَافِرُ إلَّا سُؤْرَ شَارِبِ الْخَمْرِ وَمَنْ دُمِيَ فُوهُ إذَا شَرِبَ عَلَى فَوْرِ ذَلِكَ فَإِنَّهُ نَجَسٌ وَإِنْ ابْتَلَعَ رِيقَهُ مِرَارًا طَهُرَ فَمُهُ عَلَى الصَّحِيحِ كَذَا فِي السِّرَاجِ الْوَهَّاجِ
Одам таом ёки сув ичганидан сўнг қолган қолдиғи покдир. Агарчи жунуб бўлса ҳам, ҳайз кўрган ёки нифос кўрган бўлса ҳам, кофир бўлса ҳам покдир. Аммо ароқ ичган ёки оғзи қонаган киши шу заҳоти бирор нарса еса ёки ичса, ундан қолган қолдиқ нажосат бўлади. Лекин бундай кишилар бир неча марта сўлагини йутса сўнг бирор нарса еб ёки ичганидан сўнг қолдиғи қолса, қолдиғи пок ҳисобланади. (Фатово Ҳиндия). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.