АЛЛОҲ ИСМИНИ ТЎҒРИ ТАЛАФФУЗ ҚИЛИШ

ID: 3912

04.11.2025

75

Савол:

Ассалому алайкум. "Аллоҳ" дейиш тўғри, "Оллоҳ" дейиш нотўғри ва ёки гуноҳми?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом. "Оллоҳ" деб талаффуз қилиш инсонлар орасида, айниқса оддий халқ ичида кўп учрайди. Модомики, бунда сўзловчининг ниятида Аллоҳ таолонинг ушбу исми талаффузини аслидан ўзгартириб йубориш қасди бўлмаса, буни асло гуноҳ деб бўлмайди. Шунга қарамай, шубҳасиз, бу улуғ калимани аслига мувофиқ, яъни "Аллоҳ" деб, барча ҳарфларини тўғри талаффуз қилиш афзалроқ ва мукаммалроқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар