АКСИЯЛАР ҲАҚИДА

ID: 2881

28.09.2025

148

Савол:

Бир компания билан шартнома қилмоқчиман яъни келишувимиз шундан иборатки мен компанияни масалан 10% аксиясини сотиб оламан ва у компания менга ҳар ой даромадининг 10% ни менга беради ва бир йил муддатдан сўнг берган пулимни тўлиқлигича менга қайтариб беради, шунда бир йиллик шартномамиз тугайди. Шуни ҳукми қандай жавоб учун олдиндан раҳмат

Жавоб:

Бундай шартнома тузиш шаръан жоиз эмас, чунки унда шерикчиликка зид шарт мавжуд. Исломий шерикчиликда сармоя фойдага ҳам, зарарга ҳам шерик бўлиши керак. Сизнинг ҳолатингизда, бир йилдан сўнг сармоянгизнинг тўлиқ қайтиши кафолатлангани учун бу битим шерикчилик эмас, балки қарзга айланиб қолмоқда. Қарз эвазига келадиган ҳар қандай фойда эса шариатимизда рибо ҳисобланиб, ҳаром қилинган.

Келишувнинг шаръий тўғри шакли шуки, сиз компанияга аниқ бир улуш билан шерик бўласиз ва фойда келишилган нисбатда, зарар эса сармоя миқдорига қараб тақсимланади. Сармоянгизнинг қайтиши кафолатланмайди. Шартномани тугатиш учун, сиз ўз улушингизни ўша вақтдаги бозор қийматида сотиб чиқиб кетасиз, бу қиймат сиз киритган пулдан кам ёки кўп бўлиши мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар