АЗОН

ID: 3969

06.11.2025

78

Савол:

Ассалому алайкум. Уйда намоз вақти кирса, азон айтиб намоз ўқиш керакми? Агар намоз вақти 10 минут ўтиб кетса ҳам азон айтиб ўқиладими? Жавоб учун раҳмат.

Жавоб:

Ваалайкум ассалом. Ҳар бир фарз намозини ўқишдан аввал у учун азон айтиш суннатдир. Магарам, сиз яшаб турган маҳалладаги масжидда сиз ўқимоқчи бўлаётган намоз учун аллақачон азон айтилган бўлса, сиз айтмаслигингиз мумкин. Аммо, намоз қазо бўладиган бўлса, у ҳолда у учун барибир азон айтишингиз даркор. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар