Ассалому алайкум мен қишлоқ жойда яшайман масжид анча узоқда. Мен ҳар намозда азон чақириб ўқишга ҳаракат қиламан. Баъзи пайтларда ишларим сабабли кечикиб келаман намоз вақти кирганига анча бўлган бўлади шу ҳолатдаҳам азон чақираманми. Намоз вақти кирганидан сўнг қанча вақтгача азон чақирса вўлади
Масжид сизнинг маҳаллангиздан узоқда жойлашган экан, ҳар бир фарз намоз учун азон айтишингиз керак, бу суннатдир. Намоз вақти кирган бўлса бас, орадан қанча вақт ўтганининг аҳамияти йўқ.