АЗОН ВА ТАКБИРСИЗ НАМОЗ ЎҚИШ ҲАМДА ЗИКР УЧУН ТАҲОРАТ

ID: 2472

09.09.2025

297

Савол:

Намозни азон ва иқомат такбирини айтмай ўқиса, намоз дуруст бўладими? Яна битта саволим, Қуръон ўқиш учун ёки зикр айтиш учун таҳоратни фақат фарзини бажарса таҳорат дуруст бўладими?

Жавоб:

Азон ва иқомат беш вақт фарз намозлари учун суннатдир. Агар киши азон ва иқоматсиз намоз ўқиса, намозининг бошқа фарз ва вожибларини тўлиқ адо этган бўлса, намози дуруст бўлади. Бироқ, уларни узрсиз тарк этиш макруҳ саналади. Шундай бўлсада, маҳаллангиз масжидида ўша намоз учун азон айтиб бўлинган бўлса, у ҳолда сиз айтишингиз шарт эмас.

Иккинчи саволингизга келсак, таҳоратнинг фақат фарзларини бажариш, яъни, йузни, икки қўлни тирсаклари билан йувиш, бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш ва икки оёқни тўпиқлари билан йувиш билан таҳорат ҳосил бўлади ва у тарки суннат бўлса-да, дуруст саналади. Бундай таҳорат билан намоз ўқиш ҳам, мушафни ушлаш ҳам мумкин. Зикр айтиш ёки Қуръонни тиловат қилиш учун эса аслида таҳоратли бўлиш шарт эмас, лекин таҳорат билан зикр ва тиловат қилиш афзалдир. Аммо мушафни ушлаш учун албатта таҳоратли бўлиш шартдир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар