АЗОНГА ЖАВОБ ҚАЙТАРИШ

ID: 468

04.04.2025

11

Савол:

Уйимиз туман марказида бўлгани учун тўртта масжиддан муаззин азон чақирганда оз-оз вақт фарқи билан тиниқ эшитилади. Бу ҳолатда муаззинга қандай эргашиб қайтариб туриш керак ва азон дуоси қандай ўқилади?

Жавоб:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Азонга (паст овозда) жавоб қайтариш мустаҳабдир. Эшитувчи хоҳ эркак, хоҳ аёл, хоҳ пок, хоҳ жунуб бўлсин фарқи йўқ. Баъзи уламолар азонга жавоб қайтаришни вожиб дейдилар.

Азонга жавоб қайтариш — муаззин айтган калималарни қайтариб туришдир.

"Ҳайя алас-солаҳ" ва "ҳайя алал фалаҳ" калималари айтилганда "Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ", дейилади. "Ас-солату хойрум минан навм" деганда "Содақта ва барорта", дейилади. "Ҳайя алал фалаҳ" деганда, эшитувчи "Маа шаа Аллоҳу каана ва маалам яшаъ лам якун", дейиши ҳам фиқҳ китобларида айтилган. Азондан кейин Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловат айтиб, азон дуосини ўқийди.

Баъзи уламолар азонга жавоб бериш фақат тил билан эмас, балки масжидга бориб намоз ўқиш билан бўлади, деганлар.

Бир нечта азон эшитилса, биринчи эшитилганига жавоб берилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 

Фатво маркази.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар