АВТО РАҚАМНИ НАСИЯГА ОЛИШ

ID: 12937

04.06.2026

318

Савол:

Ассалому алайкум. Автомобил учун «чиройли» рақамни насия савдо шартларида сотиб олмоқчиман. Рақамнинг нархи аниқ, аммо сотувчи уни аввал ўзи расмийлаштириб олиб, кейин менга устама қўшган ҳолда 12 ойлик бўлиб тўлаш шарти билан таклиф қилмоқда. Тўлов муддати кечикса, жарима ёки устама фоиз қўшилмайди, яъни умумий сумма ўзгармасдан қолади. Саволим шундан иборатки, давлат божи тўловига устама қўшиб, хизмат шартномаси асосида бундай насия савдо қилиш шаръан жоизми?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Бу ҳолатда авто рақамни олдиндан сотиб олиб, устига устама қўйиб сотиш шаръан жоиз эмас. Сабаби, рақам давлат томонидан айнан сизнинг номингизга чиқадиган мулк бўлгани учун, ўртадаги одам сизни қарздор қилиб, бунинг эвазига фойда кўряпти. Яъни, бу эрда товар савдоси эмас, балки аслида қарз бериб, ундан устама олиш мазмуни бор, бу эса ўз навбатида рибавий (судхўрлик) ҳолатидир. Шунинг учун бундай ҳолатлардан эҳтиёт бўлиш керак, чунки келишилган ортиқча тўлов товарнинг ҳақиқий қиймати эмас, балки айнан муҳлат эвазига олинаётган устама ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар